jump to navigation

Ўтаётган Боғлар February 13, 2012

Posted by Nodir Shams in Julio Cortázar.
add a comment

Julio Cortázar

Аслида бу китобни бир неча кун аввал ўқий бошлаганди. Аммо орада ишлари кўпайиб кетганидан ташлаб қўйган ва мана энди юмушларини битириб, бир маромда чайқалиб бораётган поездда чорбоғига қайтар экан, уни яна қўлига олди. Асар қахрамонларининг қиёфалари ва воқеалар ривожи уни тобора ўзига тортиб борарди.  Чорбоғда адвокатига мактубни ёзиб тамомлагач, иш бошқарувчиси билан ижара жиҳатларини фикрлашгунича кеч кирди. Бугуннинг мажбуриятлари адоғига етганидан мамнун тарзда ойналари эманзор боққа қараган хос бўлмасида яна ўша китобга тутинди.  Уни баайни ўзига чорлаётган ва шу қадар кўникилган оромкурсига қулайроқ ўрнашар экан, ўриндиқнинг зангор барқутини алланечук меҳр билан силади. Эшикка терс қўйилган курсининг бу ҳолати исталган меҳмон хаёлида унинг ташрифи аслида бемаврид экани ҳақидаги ноқулай фикрлар уйғотишини ўйлаб, мийиғида кулиб қўйди. Сўнгги боб саҳифалари ортда қолар экан, қахрамонлар феъл-атвори ва исмларини осонгина эслаб қоларди, зум ўтмай воқеаларнинг маккор гирдобида оқа бошлади. (more…)

Advertisements