jump to navigation

Қурумсоқ Шубҳалар December 27, 2012

Posted by Nodir Shams in Қаърдан Ривоятлар.
add a comment

soft-watch

“… соатингиз неччи бўлди?
… кечирасиз, соатим йўқ.”

Соат билан ўсимтанинг ва ўсимта билан соатнинг ўртасидаги муносабатлар қай тахлит, уларнинг бир-бирлари билан ўхшаш жойлари -вақтлари – нимада дея ўйлаб-ўйлаб, шу саволларга жавоб топа олмай жоним ҳалак юради, жонсарак бўлиб юради. Аслида, ҳақиқатда, ўзи, барибир, ҳарҳолда, ҳарқалай соат билан ўсимтанинг ўртасида қандай ўхшашлик — фарқ бор-а?

Дўппини, бор ва йўқ дўппини бир четга қўйиб бамайлихотир ўйлаб кўриш керак, агар, мабодо, борди-ю (борди нима-ю, бормади нима), бирор кор-ҳол бўлиб, бу муаммо дўппини бир четга қўйиб бамайлихотир ўйлаб кўришга, «кўриш керак»ка буткул арзимас биргина пасткаш савол бўлса-чи, агар, мабодо, э-э тфуу-е, шундай пасткаш савол бўлса-чи, аммо барибир ўйлаб кўриш керак. Бунинг учун соат билан ўсимта бир-бирларига қарама-қарши қилиб қўйилиши лозим.

Мана соат, мана ўсимта.
Соат тинмай чиққиллайди.

Соат, албатта, қаршисидаги ўсимтани мулзам қилиш пайида бўлади:

–чиқ-чиқ-чиқ… (more…)

Advertisements

Осмондаги Ойга Қасида December 27, 2012

Posted by Nodir Shams in Қаърдан Ривоятлар.
add a comment

Odinochestvo

Осмондаги ой. Ён қўшнимиз ҳисобланган бу осмон жисми тўғрисида етарлича малакали билимга эга эмаслигимиз сабабли айрим ибтидоий тушунчаларимиз билангина чекланамиз.

Баъзи бировларнинг назарида кўзларидан сўлим ёш оқизаётган етим қўзичоқ, яна кимларнингдир хаёл қилишларича, бесон-беҳисоб замонлардан буён суюкли ёрини кўзлари нигорон бўлиб кутаётган маъсума қиз бўлиб туйилган бу само жисмининг асли тарихи, ҳозирги замон фани қатъий ва ҳеч шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган ҳолда асослаб берганидек, қуйидагича:

…жуда кўп милён йиллар муқаддам Коинотда инсон тасаввур қилиши мумкин ва мумкин бўлмаган барча зиддиятларнинг ички ва ташқи кўринишлари бир бутун ҳолича ўзларининг энг юқори тадрижига етди. Ва шунда ортиқ пайсалга солиб туришнинг иложини қилиб бўлмас, мана шу «илож»нинг ўзини ҳам тилка-пора қилиб юборар Буюк Портлаш содир бўлди. Кўплаб самовий жисмларнинг хусусиятлари мутлақо ўзгариб кетди. Шу жараённинг натижаси ўлароқ, бу оламда янги-янги сайёралар кўз очди. Уларнинг қаторида бизнинг сайёра ва ой ҳам бор эди. Мана, ёнгинамизда учиб юрган қўшнимизнинг бунёд бўлиш тарихи қисқача шундай… (more…)