jump to navigation

Ал Мустафо

GebranЛубнон аслли романнавис файласуф, шоир ва мусаввир Жуброн Ҳалил Жуброннинг (1883 – 1931) адабий-фалсафий мероси замонавий араб адабиёти ва фалсафаси тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг асарлари, айниқса, эътиборингизга ҳавола этилаётган “The Prophet” (бизнинг талқинимизда – “Ал Мустафо”) номли бадиалар куллиёти Ғарбу Шарқда мутаносиб тарзда кенг шуҳрат қозонган. Адибнинг номи ҳақли равишда Нитсше, Юнг, Гёте ва Эмерсон каби атоқли намоёндалар қаторида тилга олинади. Ҳалил Жуброн асарларида Ҳақиқат ва Гўзаллик, Мангу Қалб ва Тангри Муҳаббатининг ҳар дам муштараклиги тараннум этилади, мусиқага йўғрилган сатрлари аро мутеликнинг ҳар қайси кўринишларига барҳам беришга, авомликдан халос бўлиб, ниҳоят мусаффоликнинг чин йўлига қадам қўйишга даъватлар янграйди. Ўз ўрнида, бадиий қиймати ҳам юксак ушбу даъватларни ҳис эта олиш кишига кўп нарсалар ваъда этади. 

Беназир адиб асарларидан айрим намуналар аввалроқ ўзбек ўқувчилари ҳукмига ҳавола этилган. Булар хайрли ишлар, аммо истиҳола шундаки, бадиий таржима санъатнинг бир тури экан, бу санъат қўядиган юксак талаблар залвори асло унутилмаслиги лозим, деб биламиз. Лозим бўлса, аслият битилган тилда етарли янграй олмаган, асар муаллифи ўзининг ҳам эҳтимол шу сабаб кўнгли тўлмаган нуқталарни англаб, аслиятдан ҳам гўзалроқ ифода эта билмоқ керак. Муносиб асар муносиб таржимани талаб этади. Агар шу талаб бажарилса, демак, кўпчилик назаридаги таржима тушунчаси бошқа босқичга ўсиб ўтади, бу ҳолда бошланғич асар бошқа тилда қайта яратилади, бу ҳолда бошланғич асарнинг бошқа тилдаги муқобили, эҳтимол, яна ҳам гўзалроқ талқини дунёга келади.

Айни шу юксак талабларни назарда тутиб, адибнинг энг сара асари таржимасига қўл урдик. Аслиятда “The Prophet” (“Пайғамбар”) номи билан танилган ушбу лирик-фалсафий бадиалар куллиётини мўътадилроқ тарзда “Ал Мустафо” деб номладик. Қатларида бетакрор оҳанглар ва бадиий-фалсафий тимсоллар яширин ушбу асарнинг юрак шарбатидан қўшиб тайёрланган ўзбекча муқобили ўқувчи қалбини тебрата олса, чиндан мамнун бўлармиз.  

Шарифжон Аҳмедов.

Жуброн Ҳалил Жуброн – АЛ МУСТАФО

Advertisements

Comments»

No comments yet — be the first.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: