jump to navigation

“Колриж Туши”га Илова January 7, 2010

Posted by Nodir Shams in Нодир Шамс.
add a comment

Нодир Шамс

Мустабид хаёли

Мустабид хаёли

“Агар далиллар хато қилмаётган бўлса, Колриж кўрган туш тарихи шоирнинг ўзидан бир неча аср аввал бошланган ва у ҳали адоғига етган эмас.”, деб ёзади Борхес Колриж тушининг тадқиқига оид ҳикоясида. Бир туш мисолидаги тарихнинг неча бор такрорланиб, айни “туший” шажарага навбатдаги ҳошия янглиғ қўшилган бошқа ҳодисалардан Борхес, эҳтимол, хабарсиз эди. Хусусан, Қубла Хон (Ҳубилай Хон) туш кўрган тундан роппа-роса бир аср аввал – 1197 йилда озарийларнинг мумтоз шоири, жумладан, “Хамса” битиш бобида ҳазрат Алишер Навоийнинг устози Абу Муҳаммад Илёс ибн Юсуф Низомий Ганжавий ўзининг машҳур “Ҳафт пайкар” достонини яратди ва унда ўз тушларида намоён бўлган етти улуғвор саройнинг гўзалликларини тараннум этди. (more…)

Борхес Изидан Ал-Андалус Сари January 3, 2010

Posted by Nodir Shams in Нодир Шамс.
add a comment

Нодир Шамс

Кордова масжиди

Кордова масжиди

Хорхе Луис Борхес ХII асрда Кордова ҳалифалигида яшаб ўтган ва Ғарб илм дунёсида бир қанча ўзлаштирилган исмлар билан машҳур бўлган араб файласуфи Ибн Рушднинг илмий изланишлари ҳақида ҳикоя қилар экан, ўқувчи бу ўринда воқеалар эмас, балки фикрлар сюжети  йўналишидан боришга маҳкум. Борхеснинг ўзига хос тадқиқий услуби ҳикоя сўнгида бир мушоҳадавий жумбоқ ясашга олиб келади – “Сўнгги саҳифани қоралаб тугатаётганимда  англаб етдимки, менинг ушбу ҳикоям–буни ёзаётган чоғимдаги қиёфамнинг инъикосидир ва айни шу ҳикояни ёза олиш учун айнан ўша одам бўлишим лозим эди, айнан ўша одам бўлишим учун эса мен мана шу ҳикояни ёзишим керак эди ва шу тақлид чексизликка қадар…” (more…)

Борхес Оламига Сафар January 3, 2010

Posted by Nodir Shams in Нодир Шамс.
add a comment
Хорхе Луис Борхес

Хорхе Луис Борхес

ХХ аср жаҳон адабиётида бир мукаммал бадиий воқелик барпо этган аргентиналик адиб Хорхе Луис Борхеснинг (1899-1986) адабий мероси атрофидаги мунозаралар ҳали-ҳамон тинган эмас. Борхес мунтазам тарзда мурожаат қилган рамзлар эса, хусусан, мана булар—кўзгулар, кутубхона, адоқсизлик, боғ ва тушлар олами. У “Ал-Муҳтасимга яқинлашув” ҳикоясида ёзади: “Қодир Худонинг ўзи ҳам Кимнидир излашда давом этаётир, ушбу Кимдир эса – бошқа бир юксакроқ (ёхуд шунчаки зарур ва ўзига монанд) Кимнидир излаш билан машғул ва шу тариқа Замонлар Интиҳосига—ёки, тўғрироғи Интиҳосизликка (чексизликка) қадар.” “Хароба доиралари” ҳикоясида эса қуйидагиларни ўқиймиз: “Бир кун–қушларидан айрилган субҳидам чоғи афсунгар доира кетидан доира бўлиб эҳром деворларига олов яқинлашаётганини кўрди. Дарёдан нажот топмоқчи бўлди, бироқ ўлим унинг улуғ ёшига тож кийдириш, барча ташвишлардан халос этиш учун ташриф буюрганлигини англаб, бу фикридан қайтди. (more…)

Follow

Get every new post delivered to your Inbox.