Саҳифа Хусусида
Адабиёт дунёсида оммавий китобхон назаридан четда қолаётган, умум қабул қилинган адабий қоидаларни инкор этиб, ўзининг хос бадиий оламини барпо этаётган ва омма учун тушуниксизлиги боис урфга кирмаган адиблар у қадар бисёр эмас. Улар ижод қилишда давом қиларкан, қоғозга нақшланаётган ҳар бир сўз мусиқасини чиндан ҳис этадилар. Улар бутун олам қаршисидаги ўзларининг айни мукаммал ёлғизликлари маҳсулларини бошқаларга эмас, балки саноқли бошқаларга раво кўрадилар. Чинакам адабиётнинг миллати бўлмайди, қабилидаги нуқтаи назарга таянилса, чиндан ҳам шундай—Адабиёт яхлитдир. Фақат яхши адабиёт ва ёмон адабиёт бор. Санъат уфқларини кенгайтиришга даъват этилган Адабиёт ва омманинг саҳифа варақлаш эҳтиёжини қондириш учун белгиланган оммавий адабиёт. Сиз илк бор ташриф буюрган ушбу саҳифа ўзбек ўқувчиларини ана шундай илғор адабиёт намуналари билан таништириб боришни мақсад қилиб қўяди. Таъбир жоиз бўлса, мазкур саҳифа махсус тадорикка эга бўлган хос муштарийларга мўлжаллангандир. Ўзингизни айни шу адабиётга дахлдор ҳисобласангиз, демак, сиз худди шу жойдасиз, Orbis Tertiusдасиз.
Укажоним, ниҳоят сайтингизни топдим. Балким сиз ёзган нарсаларни юз фоиз англашга қурбим етмас. Аммо ёзган нарсаларингизни ичига шўнғиб, ҳар-ҳил ҳис-туйғулар оғушида ҳис қилдим ўзимни. Ижодингизга барокотлар тилайман.
ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ АДАБИЙ БАДИИЙ САЙТЛАР ИЧИДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛИ ВА БЕБАХОСИ ДЕБ БИЛДИМ МЕН БУ ГЎШАНИ…
НОДИРЖОН, БИЛМАДИМ, МЕНДАН ЁШМИСИЗ ЁКИ КАТТАМИСИЗ, СИЗ БАРЧАМИЗ УЧУН ЖУДА ХАМ КЕРАКЛИ БИР ВИРТУАЛ МАСКАН ЯРАТИБСИЗ.
ХАВАСИМ КЕЛДИ.
РАХМАТ.