jump to navigation

Андижоннома

ёҳуд Саргардон

…Қачондан бери тинимсиз қуяётган жала ҳар жойда кўлмак ҳосил қилган, бу кўлмакларда типирчилаб ётган кўйи умумҳайқириқларга улуш қўшишга тиришаётганлар зум ўтмай яна оёққа турар ва жаҳаннам манзарасини олган бу маконни ортда қолдиришга интиларди. Булар ўзлари каби бошқа интилаётганлар издиҳомига нечанчи маротаба дуч келиб, туртиниб йиқилар ва яна қайта оёққа қалққани ҳамон, аввалги қочқин йўналиши пароканда бўлиб улгурган эса-да, дуч келган томон қочарди. Шу тариқа савалаб ёғаётган ёмғир ва аллақаерлардан келаётган қасирғалар таъсирида бу улкан издиҳом аллақандай марказдан қочувчи йўналишлар мажмуига айланганди. У ўзи ўша марказдан қочаётган қай бир йўналишга тааллуқли эканини англамас, зотан англаш эмас, ҳатто бирламчи ҳисларни қайд этиш фурсати эмасди. Биргина ибтидоий ҳис ҳукмрон эди—қўрқув ва бу ибтидоий қўрқувнинг ҳосиласи ўлароқ яна фақат таҳлика ва саросима бор эди.

Аммо анави болакайнинг қўлида шуъла таратаётган нарса нима бўлдийкин? Нақадар кўзни олувчи шуъла. Ахир атроф зим-зиё зимистон, бу ёруғлик манбаи недан бўлса? Шу алфозида, таҳлика исканжага олган ҳолатида қочиб бораркан, энди атрофга қарай бошлади—не кўз билан кўрсинки, бирин-кетин бошқаларнинг ҳам кафтларида тугилган мушт ҳажмида дум-думалоқ шуълалар пайдо бўла бошлаган, яна таажжубланарлиси—ҳамон кўлмакли ҳандақларга қулашда давом қилса-да, одамлар ана шу шуълаларни авайлашга интилаётган, кимдир қўйнига, яна кимдир чўнтакларига яширишга уринарди. Аммо бу яширишларнинг нафи камроқ эди—ҳали у, ҳали бу ерда кимнингдир қўлида ёна бошлаган навбатдаги шуълалар эвазига айни жаҳаннам макони кундуз каби, ундан-да равшанроқ ёришиб борарди…

ANDIJONNOMA_yohud_SARGARDON

Comments»

No comments yet — be the first.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Connecting to %s

Follow

Get every new post delivered to your Inbox.